28 январь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор КАРИМ ЮЛДАШЕВ вафот этди....
Санъат олами яна бир буюк ижодкор — театр режиссёри, ўз касбига бутун умрини бағишлаган Карим Юлдашевдан жудо бўлди. Карим Юлдашев ўзбек театри тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган ижодкорлардан эди. Унинг саҳнага бўлган муҳаббати, асарга ёндашувдаги талабчанлиги ва актёр билан ишлаш маҳорати кўплаб спектаклларда ўз аксини топди. У саҳналаштирган ҳар бир асар томошабинни бефарқ қолдирмас, қалбни ўйга солар, инсонни ўз-ўзи билан юзлаштира олар эди.
Режиссёр учун театр — шунчаки иш жойи эмас, балки ҳаёт маъноси эди. Карим Юлдашев саҳна орқали инсон тақдири, жамият дардлари, маънавият ва қадриятлар ҳақида гапира олди. У саҳналаштирган кўплаб спектакллар нафақат театр репертуарида, балки томошабинлар хотирасида ҳам чуқур из қолдирди. Унинг энг катта бойлиги — шогирдлари, бирга ишлаган актёрлар ва санъатга ошно қалблар эди. Карим Юлдашев нафақат режиссёр, балки устоз сифатида ҳам кўплаб ёш ижодкорларни тарбиялади, уларга саҳна маданияти ва касбга садоқатни ўргатди.
Карим Юлдашевнинг Наманган вилояти мусиқали драма театридаги фаолиятини театрнинг олтин даври бўлган десак ҳеч муболаға бўлмайди! Боиси, у кишининг раҳбарлиги остида ишлаган ижодкорларнинг хозирги катта авлод вакиллари ўша пайтда дунё фестивалларига боришгани-ю, ойлаб Республикамизнинг турли манзилларида ўтган гастроль сафарларини жудаям илиқ хотирлайдилар.
Айниқса, Наманган театри жамоаси иштирокида У киши ўзлари саҳналаштирган "АМИР ТЕМУР ЁХУД АДОЛАТ ҚИЛИЧИ" спектакли билан Қирғизистон Республикаси ОШ вилоятида ўтказган СЎНГГИ фестиваллари барча спектакль иштирокчиларининг хотирасида абадий қолган!
Менинг ҳам эсимда ушбу спектаклда бош рол яъни Амир Темур ОБРАЗИНИ театр актёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист АЛИЖОН ТОЖИБОЕВ ГАВДАЛАНТИРГАН бўлиб, Карим Юлдашевич бу спектаклга йиллаб қилган меҳнати эвазига фестивал якунида кутилганиданда ортиқ эътирофларга эришган эди......
Шундан сўнг тақдир тақозоси билан Наманган театри Карим Юлдашевни бой берди..... Аммо у киши театримизга қолдирган ижод намуналари, саҳнада яратган образлари, айтган фикрлари ва ўргатган сабоқлари мангу қалбларимизда қолди. Аллоҳ раҳмат қилсин.
Таъбир жоиз бўлса, меҳр ва вафода инсонларга ўрнак бўла оладиган ЛАЙЛАККА қиёслаб КАРИМ ЮЛДАШЕВИЧ хотирасига бағишланган театрда бир оёқда турган ЛАЙЛАК хайкалини қўйиш таклифим бор эди-ю бироқ, у кишининг "ЛАЙЛАКДАН кўнглим қолган" деб айтган гаплари ҳали-ҳамон қулоғим остида жаранглайди..........