Loading
Муаллиф – Асрор Самад
Саҳналаштирувчи режиссёр – Карим Юлдашев
Ўзбекистон санъат арбоби
Асрор Самаднинг “Соҳибқирон Амир Темур” тарихий драмасини саҳнага олиб чиқиш учун туртки бўлган ғоя – Амир Темурнинг буюк, озод ва гуллаб – яшнаётган Ватан барпо этиш йўлидаги саъй – ҳаракатларидир.
Наманган вилояти мусиқали драма театри бош режиссёри, Ўзбекистон санъат арбоби Карим Юлдашев Амир Темур сиймосига юзланар экан, мавзулардан бири – буюк саркарданинг умр шомида ўз ҳаётини сарҳисоб қилишга уринишига урғу берди. Режиссёр бу ғояни ёритиш учун асарга бошқа фотиҳлар – Чингизхон ва Искандар Зулқарнайнни киритади. Улар билан бўлган мулоқотда Амир Темур улар забт этган чўққини забт этганлигини, бироқ, улардан фарқли ўлароқ, мамлакатларни мавҳ этиш билан бирга, у ерда илм – фан, маданият ва санъатни ривожлантириш орқали юрт фаровонлигига эришиш йўлида заҳмат чекиш ҳаётининг мазмуни бўлганлигини айтади.
Карим Юлдашев танлаган йўналишлардан яна бири – Соҳибқирон буюк шахс бўлиш билан бирга, оддий инсонга хос бўлган барча унсур ва қусурлар унга ҳам бегона эмаслигига, унинг ҳам ҳис – туйғулари, қувонч ва армонлар билан яшаб ўтганлигига қаратганлиги мутахассиснинг эътиборини ҳавола этилди. Айниқса, Чўлпонбегимнинг вафотидан сўнгги саҳнада кўзидан ёш чиқиши унинг улкан юрагини ҳам Оллоҳнинг беназир неъмати – МУҲАББАТ эгаллаганлигига ишора сифатида урғу бериб ўтди. Ёки рақиби Йилдирим Боязиднинг ўлимидан афсусланиши қаҳрамонни беихтиёр томошабинган яқинлаштиради.