N A M A N G A N

Loading

“ВИЖДОН АМРИ”

(Ўлмас Умарбековнинг “Ўз аризасига кўра” асари асосида)

Саҳналаштирувчи режиссёр – Карим Юлдашев 

                                                               Ўзбекистон санъат арбоби

 

          Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбековнинг “Ўз аризасига кўра”  драмаси ўтган асрнинг 80-йилларида яратилган бўлиб, ўз даврида драматургиядаги одамлар психологияси ҳақидаги ғоят долзарб асар сифатида баҳоланган эди. Театрнинг бош режиссёри, Ўзбекистон санъат арбоби Карим Юлдашев асарни қайта ишлаб, саҳнага “Виждон амри” номи билан олиб чиқди. 

Замон шиддатини теран англаб етган бирлашма бош директори Қудрат Ботиров ишдан бўшаш ҳақида ариза беради. Унинг болаликдан қадрдони,  ҳоким вазифасида ишлаётган дўсти Шариф Раҳимов аввалига ундан ранжиган бўлса-да, кейин тушунди, қўллаб-қувватлади. Ботировнинг хотини, олима Зуҳра ҳам, қизи Зумрад ҳам уни тушунишди. Биргина ўғил бўлажак олим Шуҳратнинг отанинг ишдан бўшашига салбий муносабати Ботировнинг ўлимига олиб келди... Мазкур психологик драмада театрнинг етакчи санъаткорлари билан ёнма-ён истеъдодли ёшлар ҳам турли ролларни ижро этишмоқда.