N A M A N G A N

Loading

Наманган вилояти мусиқали драма театрида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.

Дом Yangiliklar Наманган вилояти мусиқали драма театрида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.

Наманган вилояти мусиқали драма театрида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 32 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги  Пқ – 241 сонли қарорининг 2 – иловаси 25 – бандига мувофиқ Наманган вилоят мусиқали драма театрида 1 – сентябрь куни “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди. 

Очиқ эшиклар  кунини вилоят мусиқали драма театрининг директори Н. Тошпўлатов очиб берди.  Томошабинлар залига Темир дафтарЁшлар дафтари, махалла фаоллари театрга ташриф буюрдилар. Театр раҳбари томошалар залига йиғилган томошабинларни Мустақиллигимизнинг 32 йиллик шодиёналари билан табриклади. Томошабинлар билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳрижон Абдуллаеванинг ижодий учрашуви хамда томошабинлар билан самимий суҳбати хам бўлиб ўтди. Томоша залига 400 нафардан ошиқ томошабин ташриф буюрди. 

Шундан сўнг вилоят Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг раҳбари, шоир Зиёвуддин Мансур сўзга чиқди. У хам ҳамюртларимизни Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами билан муборакбод этди. Шундан сўнг вилоятнинг таниқли шоир ва шоиралари хам саҳнага чиқиб барчани қутлашди. Табриклардан сўнг томошабинлар учун кутилган дақиқалар келди. “Очиқ эшиклар куни доирасида  режиссёр М.Ниёзов саҳналаштирган  Бу чоллар ажиб чоллар  спектакли томошабинларга хавола этилди. Спектакль воқеалари, ундаги кулгуга бой саҳналар, сўз айтишувлари томошабинларга жуда мақул келди.

 

image-23.png

 

image-24.png

image-25.png
image-26.png

image-22.png

image-27.png

image-28.png

 

image-29.png