Loading
Наманган театрида рус ёзувчиси ва драматурги Антон Павлович Чеховнинг “Айиқ” комедияси режиссёр Ғиёсиддин Мирзамахмудов томонидан саҳналаштирилди.
2023 йил 15 сентябрь куни ана шу спектаклнинг ПРЕМЬЕРАси ўтказилиб, спектакль илк бора томошабинларга намойиш этилди. Тадбирга театр ихлосмандлари билан бир қаторда, давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, зиёлилар ва оммавий-ахборот воситалари ходимлари ташриф буюрдилар. Спектакль вилоят телерадиокомпанияси томонидан суратга олинди.
Йиғилганлар “Айиқ” спектаклини гулдурос қарсаклари билан олқишладилар