N A M A N G A N

Loading

Миллий қадриятлар тараннум этилди

Дом Yangiliklar Миллий қадриятлар тараннум этилди

Миллий қадриятлар тараннум этилди

Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари тинчлик-тотувликда истиқомат қилиб, Ватанимиз тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшмоқда. Улар ўз урф-одат ва анъаналарини тўлиқ адо этиши, миллий анъана ва қадриятларини асраб-авайлаши учун барча шароит яратилган.  

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳам бир нечта миллат вакиллари мустаҳкам дўстлик ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечирмоқда. Куни кеча ушбу туманнинг Назархон овулида жойлашган “Чилпиқ” тарихий ёдгорлигида “Миллий қадриятларимиз ва либосларимиз - маънавиятимиз кўзгуси” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Унда туман оила ва хотин-қизлар бўлими ходимлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар фаоллари, кўча бошилари, “Оқила аёллар” ҳаракати етакчилари иштирок этди.  

Тадбирда Назархон ва Беш том маҳаллаларида яшовчи ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ ва туркман миллатларининг турмуш тарзи, ҳар миллатнинг ўзига хос урф-одатлари, миллий кийимлари, ўлан ва лапарлари ҳақида маълумотлар берилиб, миллий куй ва рақслар ижро этилди.  

 

Тажрибали онахонлар томонидан тегирмон тошида жўхоридан ёрма ва ун чиқариш, айрон тайёрлаш каби миллий анъаналар амалий кўрсатиб берилди.  

Тадбир сўнггида фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.