N A M A N G A N

Loading

“ЎЛАН” марсияси

Муаллиф – Нафас Шодмон

Саҳналаштирувчи режиссёр - Мирзамахмудов Ғиёсбек 

 

          Нафас Шодмоновнинг “Ўлан” марсияси ўз номига кўра, кўҳна ва мангу долзарб бўлган фарзанд тарбияси, ота – она билан фарзандлар ўртасидаги самимий муносабатлар мавзусини ёритишга қаратилган драматик асар.

          Асар марказида ота – онанинг яккаю – ягона қизи Ҳуринисонинг бахтсиз қисмати туради. 

Коллеж ўқувчиси бўлган Ҳуринисо ўз тенгқурлари қатори шўх – шодон, одобли ўқувчи қиз эди. Кунларнинг бирида бахтсиз воқеа автомобиль ҳалокати туфайли, ҳаётдан кўз юмади.

          Шундан сўнг, ота – онанинг ҳаётларидаги энг оғир, азобли давр бошланади. Бежизга халқда: “Бу дунёдаги энг оғир юк – фарзандининг тобутини кўтариб бораётган отанинг елкасидаги юкдир” деган файласуфона баҳо берилмаган. Бир зумда ота – онанинг орзу – умиди, келажак илинжи йўқолди. Улар юрса ҳам, турса ҳам Ҳуринисо қиёфаси, унинг меҳрибонлиги, дастёрлиги намоён бўлаверади. Бу ота – онанинг айрилиқ азобини янада кучайтиради, ҳижрон ўтини алангалатади. 

          Асар охирида ота иродасини тўплаб, тирикларнинг вазифаси ўтганларни яхшилик билан ёд этиш, яшаш ва тириклик вазифаларни бажариш эканлигини тушуниб етади ва онаизорни ҳам бунга ишонтиради.