N A M A N G A N

Loading

“ДАҲШАТЛИ ЭВРИЛИШ” мистик комедия

Дом Спектакллар “ДАҲШАТЛИ ЭВРИЛИШ” мистик комедия

“ДАҲШАТЛИ ЭВРИЛИШ” мистик комедия

Муаллиф – Рустам Мўминов

Саҳналаштирувчи режиссёр – Шухрат Абдуллаев

               Наманганлик ҳаваскор драматург Рустамжон Мўминов ўзининг илк асари “Даҳшатли эврилиш” комедиясида жамиятдаги гиёҳвандлик билан бир қаторда турувчи иллат – ичкиликбозликнинг фожеали оқибати ҳақида фикр юритади. 

          Муаллиф ўз олдига ичкиликнинг беаёв асоратлари оиладаги фаровонликка путур етиши, қўйди – чиқдилар, фарзандларнинг етим қолиши, аёлларнинг хароб ҳолга келишини кулгули воқеалар орқали томошабинга етказишни мақсад қилиб қўйган. 

Р.Мўминов бу мақсадни амалга оширишда ЭВРИЛИШ услубидан фойдаланган. Асар қаҳрамонларидан бири Мазлума “Эврилиш”  дегани нимаси, Мазлума?” деган саволга: “ Эврилиш – бу бир  вақтдан ёки макондан бошқасига  ўтиб  қолиш, бир одамнинг бошқа бир одамга айланиб  қолиши дегани, синглим” деб жавоб беради. Бу усул жаҳон драматургиясида қўлланилган усул. Ўзбек адабиётида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Ахмаднинг “Қизим сенга айтаман, келиним сен эшит” мақоли билан бошланган “Муштипар” хажвияси (тескари ҳикоя) ўтган асрнинг охирларида чоп этилган эди. 

          “Даҳшатли эврилиш” комедиясидаги воқеалар ҳам тескари кўринишда бўлиб ўтади. Лекин давр, замон ўзгарганлиги сабабли, асардаги воқеалар, муносабатлар мутлақо янги оҳанг ва рангларда тасвирланади.