N A M A N G A N

Loading

“АЗИЗ” драмаси

Муаллиф – Нурилло Аббосхон 

Саҳналаштирувчи режиссёр-

                Шухрат Абдуллаев

 

          Драматург  Нурилло Аббосхоннинг “Азиз” драмаси давлатимиз сиёсатининг узвий бўлаги бўлган “Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон” шиорига жавобан тайёрланган. 

Мазкур асарнинг бош қаҳрамони – Азиз исмли йигит. Инсон қадр - қиммати, унинг фазилатлари ҳақидаги бу асарни режиссёр Шуҳрат Абдуллаев саҳналаштирган. Бош қаҳрамон Азиз ўта соддадил, тўпори, болаларча характерга эга бўлган оддий қишлоқ йигити. Эндигина катта ҳаётга қадам қўяётган, софдил, оқкўнгил йигит ўз ҳаёт йўлида турли қийинчиликларга дуч келади ва ҳаёт фақат текис йўлдан иборат эмаслигини, ҳаётда ўз ўрнини топиш учун сабр-тоқат, ўз устида тинимсиз ишлаш, изланиш, фақатгина олдинга қараб интилиш кераклигини англаб етади. Қийинчиликларга қарамасдан Азиз вақт ўтгани сайин кучли характер эгасига айланиб, мутлақо таниб бўлмас даражада руҳан ва  жисмонан ўзгаради, яхши инсонларнинг ёрдами ҳамда ўзининг интилишлари туфайли тобланиб, камолга етади. Атрофдагиларга ва яқинларига қийин кунларида кўмакка ошиқади. 

Асар одамларни ҳушёрликка, меҳр билан тарбияни омухта олиб боришга, ёшларни келажакка ишонч билан қарашга, дуч келган қийинчиликларни сабр-тоқат, матонат, билим ва меҳнат билан енгиб, фақат олдинга интилиш кераклигига ундайди.