N A M A N G A N

Loading

Алишер Навоийнинг “Сабъаи сайёр” достони асосда саҳналаштирилган мусиқали драманинг премьераси ўтказилди. (ПРЕМЬЕРА)

Дом Yangiliklar Алишер Навоийнинг “Сабъаи сайёр” достони асосда саҳналаштирилган мусиқали драманинг премьераси ўтказилди. (ПРЕМЬЕРА)

Алишер Навоийнинг “Сабъаи сайёр” достони асосда саҳналаштирилган мусиқали драманинг премьераси ўтказилди. (ПРЕМЬЕРА)

2023 йил 24 декабр куни Наманган вилояти мусиқали драма театрида навбатдаги янги спектакль илк бора томошабинларга намойиш этилди. Давлат буюртмаси билан буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий яратган “Хамса” таркибидаги тўртинчи достон “Сабъаи сайёр” замондошимиз, таниқли драматург Ҳайитмат Расул томонидан мусиқали драма шаклига келтирилди. Асарни Муқумий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театрининг бош режиссёри Достонбек Ҳақбердиев саҳналаштирди. Саҳналаштирувчи рассом режиссёрнинг жамоадоши Жалолиддин Раҳимов бўлди. Спектаклда Навоий ҳазратлари эл орзу-умидларига вобаст шоҳ Баҳром тимсолида етти иқлимни забт этган дунё ҳукмдори бўлса-да, ўз нафс аждаҳосини енгишга қодир юрт ҳукмдори сиймосини яратишни мақсад қилгани аниқ. Лекин нафс балоси шоҳ Баҳромни ҳам мағлуб этади. Актёрлардан Нуриддин Исмоилов, Раҳматуллоҳ Ғайбуллаев, Муниса Жўраева, Орифжон Эргашев, ЎЗбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Алижон Тожибоев ва бошқалар ўз маҳорати билан Наманган театри ижодий потенциалини ёрқин кўрсатишга ҳисса қўшди. Натижа чин маънода юксак баҳоланди. Янги спектакль премьерасида вилоят ҳокими Ш.Абдурразоқов ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари Б.Ахмедовлар иштирок этдилар.