N A M A N G A N

Loading

Француз комедиографи Жан Батист Мольернинг “Скапеннинг найранглари” комедияси асосида саҳналаштирилган мусиқали драманинг премьераси ўтказилди.

Uy YANGILIKLAR Француз комедиографи Жан Батист Мольернинг “Скапеннинг найранглари” комедияси асосида саҳналаштирилган мусиқали драманинг премьераси ўтказилди.

Француз комедиографи Жан Батист Мольернинг “Скапеннинг найранглари” комедияси асосида саҳналаштирилган мусиқали драманинг премьераси ўтказилди.

2024 йил 3 февраль куни Наманган вилояти мусиқали драма театрида янги йилдаги илк премьера томошабинларга намойиш этилди.
    Давлат буюртмаси асосида Француз комедиографи Жан Батист Мольернинг “Скапеннинг найранглари” комедияси асосида саҳналаштирилган комедияни режиссёр Ғиёсбек Мирзамахмудов саҳнага олиб чиқди. Саҳналаштирувчи рассом Саҳналаштирувчи рассом  - Лазиз Ёдгоров бўлди.
    “Скапен...” Мольернинг комедия оламига қўйилган тамға. У исёнкор сифатида ҳийла билан хасис бойлар-Жеронт ва Аргонтларнинг пулини олади. Уларни шафқаатсиз калтаклайди. Жеронт билан диалогида ўша даврнинг суд тизимидаги бошбошдоқлик, инсонларни сунъий овора қилиш орқали уларнинг ҳуқуқларини паймол бўлаётганини баралла айтади. Скапен асарда  маиший муаммолар-пули йўқлиги, ҳуқуқининг йўқлиги, имконининг йўқлигидан тубанликка чўккан жамоага қарши боради. У даврага киргач, воқеалар тезлашади, қиёфалар очилади, майдон кенгаяди, ҳамма унсурлар кўринади. 
    Актёрлардан Зайниддин Қирғизов, Нуриддин Исмоилов, Раҳматуллоҳ Ғайбуллаев, Муниса Жўраева, Авазбек Қодиров, Мирмамут Мусабаев, “Шухрат” медали соҳибаси Д.Қодирова ва бошқалар ўз маҳорати билан Наманган театри ижодий потенциалини ёрқин кўрсатишга ҳисса қўшди. 
    Премьерага ташриф буюрган мухлислар спектакль савиясини юқори баҳоладилар.