Loading
Муаллиф – Ўткир Хошимов
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саҳналаштирувчи режиссёр– Карим Юлдашев
Ўзбекистон санъат арбоби
Оила жамиятнинг бир бўлагидир. Оилага бўлган муносабат, жамиятга бўлган муносабатдир. Театр ижодий жамоаси халқимиз орасида авж олиб бораётган иллат - ўз қизларининг тақдирига бефарқ қараб, бойликни кўзлаётган кимсалар хақида бир қатор асарлар саҳналаштирди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси драматург Ўткир Ҳошимовнинг “Тўйлар муборак!” комедияси шулар жумласидан.
Асарни Ўзбекистон санъат арбоби театр бош режиссёри Карим Йўлдошев саҳналаштирган. Айтиш жоизки, бу спектаклда ҳозирги куннинг долзарб масаласи кўтарилган бўлиб, ҳаётимизда кўплаб учраб турадиган нуқсон ва иллатлар кулгу орқали танқид остига олинган. Мол-дунёга ҳирс қўйган, ўз фарзандини пулга, бойликка алмаштирадиган Кимёхон образи ҳозирда ҳар қадамда учраб турадиган аёллар тоифасига киради. Асар Наманган театри жамоасининг ҳозирги кунда ҳаммамизнинг олдимиздаги муҳим вазифа, маҳалла қўмиталарига берилаётган фикр-мулоҳазалар, тўй маросимларини ихчамлаштириш сингари долзарб ижтимоий – сиёсий масалалалар ечимига ўзига хос қўшган ҳиссаси дейиш мумкин.