N A M A N G A N

Loading

“ИБРАТ” тарихий драма

Home Спектакллар “ИБРАТ” тарихий драма

“ИБРАТ” тарихий драма

Муаллиф – Нурилло Аббос

Саҳналаштирувчи режиссёр – Шухрат Абдуллаев

 

           Асар қаҳрамони фидоий инсонлардан бири, наманганлик тилшунос, маърифатпарвар, жадидлар ҳаракатининг фаолларидан бири, матбаачи - Исхоқхон Жунайдулла хожа ўғли Ибрат. 

          Асардаги воқеалар XIX – асрнинг иккинчи ярми ва XX – асрнинг биринчи қисмида бўлиб ўтади. Асар моҳияти асосан, қаҳрамон умрининг сўнгги кунларидаги ноҳақ тутқинлик, адолатсиз тергов жараёнларида очилади. Лекин шу билан бирга Ибратнинг янги мактаб очиши йўлда чеккан заҳматлари маҳаллий имом, элликбошилар билан бўлган саҳналарда равшан кўринади. Айниқса, унинг: “Тушунсангиз-чи, тақсир, замон ўзгарди! Эски мактабнинг умри тугади. Шунинг касрига тараққиётдан ортда қолдик. Бостириб келган душмандан енгилиб, унга қарам бўлдик. Болаларимизга замонавий илмларни ўргатмасак, бундан баттар   бўламиз! Энди бизга янги мактаб, янги илм, янги кашфиётлар керак!” деган сўзлари ортида ҳақиқий илм соҳибининг қиёфаси томошабин кўз ўнгида гавдаланади. 

          Ибрат дунёвий илмлар билан бир қаторда Ислом динини ҳам чексиз ҳурмат қилиши - отаси, онаси ва ўзининг Ҳаж сафарини адо этиши, онасининг сўзини икки қилмаслиги сингари ҳаракатлар ўз исботини топган.