N A M A N G A N

Loading

“Бу чоллар...” Озарбайжонда меҳмон бўлишди.

Home Yangiliklar “Бу чоллар...” Озарбайжонда меҳмон бўлишди.

“Бу чоллар...” Озарбайжонда меҳмон бўлишди.

Наманган вилояти мусиқали драма театри жамоаси Ўзбекистон Республикаси Президентининиг 2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-112 сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг 2-3 октябрь кунлари Озарбайжон Республикасининг пойтахти Боку шаҳридаги Озарбайжон Давлат Академик мусиқали драма театрида Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Хаким қаламига мансуб, режиссёр Маъруфжон Ниязов томонидан саҳналаштирилган “Бу чоллар-ажиб чоллар” комедия жанридаги спектакль билан ижодий сафарда бўлдилар.
Ушбу сафардан кўзланган мақсад, ўзбек театр санъатини ҳорижга олиб чиқиш, уни тарғиб қилиш баробарида туркий забон миллатлар ўртасидаги миллий маданият ва санъат соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди. 
    Наманган театри жамоасини Озарбайжон Давлат Академик мусиқали драма театрининг директори Лалаев Элиқисмет Ҳуммет ўғли кутиб олди. Мезбон спектакль олдидан сўзга чиқиб, кейинги қисқа муддат ичида Самарқанд вилояти Каттақўрғон театрининг ижодий сафари, Озарбайжонда ўтказилган “Ўзбекистон маданият кунлари” доирасида Муқумий номидаги Давлат мусиқали академик театрининг “Қайнона” мусиқали спектаклининг намойиш этиши, ҳамда, Наманган вилояти мусиқали драма театрининг ташрифи, икки халқ ўртасидаги қардошлик алоқаларининг мустаҳкамланишининг ёрқин ифодаси эканлигини таъкидлаб ўтди.
    Сафар сўнггида иккала томон ўзаро эсдалик совғалари ва “Ташаккурнома”лар билан алмашдилар. Наманган театрининг директори Н.Тошпўлатов мезбонларни гуллар шаҳри Наманганда дийдорлашиш учун таклиф этди.