Loading
Муаллиф – Охунжон Хакимов
Саҳналаштирувчи режиссёр- Маъруфжон Ниязов
Кексайганингда сўққабош қолмагин экан. Мурод ота ўғли, келини, набиралари билан яшаса-да, ёлғизлигини дилдан ҳис этади, ўкинади. Келини Кобрахон (асли исми Кабира, ота бунга тили келишмай шундай атайди) илондан баттар: ҳар сўзида чақиб олмаса иложи йўқ. Ўғли Уррайим (унинг асл исми Иброҳим, Кабира унинг тепса-тебранмас, танбаллиги учун шундай ном қўйган) дунёни сел босса, пинагини бузмайди: уйқуси, ҳаловати бузилмаса бўлгани. Шундай кунларнинг бирида отага нафақа пулини олиб келган Зокир почта отага лотерея чиптасини қўшиб олишни тиқилинч қилади. Наилож… Бироқ, орадан кўп ўтмай отахоннинг лотереядан катта маблағ ютиб олгани хабари келади-ю, ҳамма нарса остин-устун бўлиб кетади: Кобрахоннинг танноз-сатанг опаси Суқсурой, атрофдагилар Мурод ота атрофида парвона…
Оилавий, маиший можаролар ижтимоий муносабатлар сари ўсиб борган мазкур воқеалар Ўзбекистон халқ шоири, драматург Охунжон Ҳакимнинг «Бу чоллар ёмон чоллар” комедиясидан. Ижодий жамоа оддий бир қишлоқ хонадони ҳаёти акс этган мазкур асар саккиз йилдан буён театр саҳнасидан тушмай келмоқда.