N A M A N G A N

Loading

“БОҒБОН ҚИЗ” комедияси

Uy SPEKTAKL “БОҒБОН ҚИЗ” комедияси

“БОҒБОН ҚИЗ” комедияси

Муаллиф – Нурилло Аббосхон 

(Муаллифнинг “Боғ” комедияси асосида)

Саҳналаштирувчи режиссёр – Шухрат Абдуллаев

 

          Халқимизда азалдан кўчат эккан, боғ яратган, боғлар барпо этган кишилар алоҳида меҳр, ҳурмат ва эҳтиром ила тилга олиниб келинган. Бу борада тез – тез тилга олинадиган “Яхшидан боғ қолур...” деган нақл шу фикрнинг исботи. Негаки, боғ – ризқ – рўз манбаи, тўкинлик рамзи. Инсон меҳнатининг самараси, келажак авлод учун беминнат туҳфа. 

          Асар марказида олий маълумотли кишилар оиласи ҳаёти туради. Оддий бир ўзбек оиласининг бекаси Карима 3 ўғил, 2 қизни тарбиялаб вояга етказган, ўқитиб олий маълумотли қилган. 2 нафар ўғлини уйлантириб, 2 қизини узатган. Келин-куёвлари ҳам олий маълумотли. Табиийки, улар турли жойларда ишлашади, уй юмушлари Кариманинг ўзига қолиб кетади. Энг муҳими, қайнотасидан омонат бўлиб, бир пайтлар гуллаб яшнаган боғ қуриб битмоқда. Карима ўзи ҳарчанд уринмасин, илгариги куч – қуввати йўқ.  Нима қилиш керак? Ким ёрдам беради?

          Кунларнинг бирида онанинг миясига ажойиб фикр келиб қолади. “Юрганда товонида учқун чақнайдиган, кетмон урганда ер титрайдиган деҳқон қиз”ни келин қилиб олади, ваасалом. Ахир, кенжа ўғли Бахтиёрнинг боши очиқ, ҳозирча талаба...