Loading
Тадбирлар дастуридан ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар иштирокида катта концерт дастури, Озарбайжон Миллий кутубхонаси биносида ташкил этилган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” бурчагининг очилиш маросими, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўткан кунлар” асарининг озарбайжон тилидаги китоби тақдимоти, миллий ошпазлик ва ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистон театр жамоалари иштирокидаги спектакллар намойиши ўрин олган.
“Ўзбекистон маданият кунлари” қардош Озарбайжон жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотмоқда ва бу ерда ҳозирлик қизғин. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари бу ҳақда кўп ёзмоқда.
Ватанимиздан бориб тадбирларда иштирок этувчиларнинг асосий қисми бугун Баку шаҳрига етиб келишади. Асосий тадбирлар эртадан бошланади.
Шуҳрат Ориф, Баку шаҳри.