Loading
Алишер Навоий номидаги Наманган вилоят мусиқали драма ва комедия театри 1931 йил 15 июнда А.Султоновнинг “Интилиш” спектакли билан очилди. Илк спектаклнинг номидаёқ янгиликка интилувчи, янгилик излаш йўлида жипслашган кишиларнинг жасорати, қатъиятини акс эттирувчи, ҳаётий барқарорлик мужассамлашган эди.
Мазкур спектакль билан Ўзбекистон театр йилномасининг ёрқин саҳифаларидан бирига айланган Наманган театрининг ижодий ва машаққатли ҳаёт йўли бошланди. Фикримизнинг далили сифатида Ғ.Зафарийнинг “Ҳалима”, У.Исмоиловнинг “Рустам”, Ф.Шиллернинг “Макр ва муҳаббат”, А.Бобожоновнинг “Азиз ва Санам”, А.Соловёвнинг “Насриддин Афанди”, ўзбек саҳнасида илк бор намойиш этилган М.Лермонтовнинг “Испанлар”, В.Шекспирнинг “Қирол Лир” каби юксак реалистик санъат намуналарига айланган асарларини кўрсатишимиз мумкин. Бугунги кунда - театрнинг табаррук 90 йилга яқин тарихи саҳифаларини варақлар экансиз, Ўзбекистон халқ артистлари Р.Ҳамроев, М.Азизова, С.Раҳмонов, М.Мансуров, Ҳ.Охунова, М.Убайдуллаев, К.Раҳимов, Ў.Нуралиев, Т.Мамедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар М.Дадабоев, А.Тошбоев, О.Тожибоева, М.Исомиддинов, Р.Ҳамрақулов, М.Қорабоева, Т.Сайдуллаевлар санъатини – актёрлик ютуғини эслаб ўтиш кифоя.
30-йиллар – саҳна санъати сирларини ўрганиш борасида ўзига хос мактаб даври бўлди. Режиссёрлар А.Турдиев ва Р.Ҳамроевларнинг Т.Жаъфарова, М.Азизова, А.Тошбоев, С.Раҳмонов, М.Дадабоев каби актёрлар билан К.Яшиннинг “Тор-мор” (1935), У.Исмоиловнинг “Рустам” (1935), А.Мажидийнинг “Отсиз” (1936), К.Яшиннинг “Номус ва муҳаббат” (1938), Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи” (1939) спектаклларидаги ҳамкорлиги яхши натижалар берди. Характер яратишда бирёқламалилик ва схематизмни енгган ҳолда актёрлар қаҳрамонлар ички дунёсига кириб бориш санъатини эгаллай бордилар ҳамда инсон характерини очиб бериш борасида маҳоратлари ортди.
1936 йилда ҳукумат қарорига асосан Наманган Давлат драма театрига буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий номи берилди.
Иккинчи жаҳон урушининг дастлабки йилларидаёқ Наманган театри қошида оталиқ концерт бригадалари тузилади ва улар ўз фаолиятларини ҳарбий қисмлар, фронтга жўнаётган чақирилувчиларга фаол хизмат кўрсатишдан бошлайдилар. Шунингдек театр ўз саҳнасида қаҳрамонлик – ватанпарварлик руҳидаги спектаклларни қўйиш борасида ҳам талай ишларни амалга оширди. С.Абдулла ва Чустийнинг “Қурбон Умаров” (1941), Г.Мдиванинг “Фронт бўйлаб янграр буйруқ” (1942), И.Султоннинг “Бургутнинг парвози” (1944) каби ўткир сиёсий мушоҳадали, инсон қудратини улуғловчи, Ватан озодлиги ва мустақиллиги учун курашга чорловчи спектакллар шулар жумласидандир.
1950 - 60 йиллар жамоанинг ўз репертуарини излаш борасидаги жадал суръати ҳамда актёрлар саҳна маҳоратининг ўсиши билан характерланувчи